empty
 
 
Муваффақиятнинг қат-қат ширин кулчаси

Айни пайтда хусусий инвесторлар учун форекс жозибали бозор бўлиб ҳисобланиши шубҳасиз. Форекснинг афзалликларининг хамма жиҳатларига муфассал тўхталмасдан, унинг фақат қулайлигини, очиқлигини, кўп поғонали эканини ва шаффофлигини, ҳамда замонавий хусусий инвестор учун энг асосий афзаллиги - воситачининг ёки учинчи томоннинг минимал иштирок этишини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Трейдер ва Форекс бозорининг ўзи билан бўладиган муносабатларда брокернинг иштирок этиши ишончли, маъмурий ёки маслаҳат берувчиликдан кўра кўпроқ техник иштирок ҳисобланади. Бироқ ўзининг техник вазифасига қарамай, тўғри брокерни танлаш янгилар учун биринчи даражали вазифа ҳисобланади. Форекс брокер юқори малакага эга ходимларнинг етарли ишончга эга, ишончли ва замонавий техник базага, трейдерларнинг барча талаблари ва сўровларига жавоб бера оладиган тўғри брокер бўлишидан ташқари у юқорида тавсифлаб берилган постулатга тўла амал қилиши, хусусан трейдерлар учун форекс дунёсига олиб борувчи ишончли ва сифатли техник ўтказгич вазифасини бажариши керак. Ўз стратегиясини мазкур концепция асосида қурибгина мижозларнинг ва ҳамкорларнинг узоқ муддатли ишончини қозониш мумкин ва шундан кейингина қат-қат ширин кулчага ўхшаш турли хил махсус таклифларни, турли сервисларни, кенг миқёсли танловлар ва тадбирларни устма-уст, қатлам устига қатлам қилиб қўйиш керак.

Таасубки, бундай ёндашувга амал қилувчи брокерлар унча кўп эмас. Баъзилар трейдерларни мумкин бўлмайдиган ва норентабел савдо шароитлари билан йўлдан уришга уринади, бошқалар очиқ-ойдин фирибгарлик қилишади, учинчилари эса ривожланиш ва иззат-нафс каби тушунчалар билан яхши таниш эмаслар. Бугун биз Cизларни ИнстаФорекс компанияси билан таништиришни истар эдик, бу компания икки йилдан ортиқроқ муддат ичида ўз мижозларига аввало фойдани спекуляция асосида очишга йўналтирилган сифатли, тезкор ва ишончли инвестицияларини хизматларини тақдим этиш стратегиясига сўзсиз амал қилган ҳолда ҳақиқатдан ҳам ажойиб кўрсаткичларга эришди. Айни пайтда, бозорда савдо қилиш шароитларининг энг яхшиларидан бири бўлишидан ташқари, компанияси ўз мижозларига ажойиб ноёб воситалар тўпламини таклиф этади: сегригацияланган ҳисоб-варақлари; VIP ҳисоб-варақлари; ПАММ ҳисоб-варақлари; центли ҳисоб-варақлари; InstaRebate спредини қайтариш тизими; VISA картасига маблағларни ечиб олиш имконияти.

Форекс бозорида қатъий рақобат ва унинг зичлиги компанияни учта асосий йўналишларда узлуксиз ривожланишга мажбур қилади: савдо шароитларининг қулайлиги ва ҳар хиллиги; глобал тармоқда фаол иштирок этиш; хизматлар ва таклифлар, ноёб сервисларнинг кенг рўйхати. ИнстаФорекс компанияси бу йўналишларнинг ҳар бири бўйича етакчилардан бири бўлиб, ўзини ишончли тарзда сезиши мумкин, бу ўзини кўрсатиб турган рақамларда ифодаланади - жаҳондаги 80 та мамлакатда 200000 нафар мижозлари бор. Бундан келиб чиқиб, бизнинг журналимиз таҳририяти хайъати тўла онгли равишда Инстафорекс компаниясини энг динамик ривожланаётган брокер деб тан олади. Инстафорекс компанияси кейинги икки йилда онлайн форекснинг бутун сегментида ҳам Европадаги, ва Осиёдаги брокерлар сегментида энг юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Ҳатто шундай консерватив молия бозори бўлган Шимолий Америкада ҳам ИнстаФорекс форекс-брокерларнинг биринчи эталонига киради. Юқорида айтиб ўтилган омиллардан ташқари яна қандай омилларига, Public Finance ИнстаФорекс компаниясига шунчали юқори баҳо берди?

Биринчидан, Инстафорекс - бу валюта бозорига кириш хизматларини тақдим этувчи оддий брокер эмас, бу қарор топган бренд бўлиб, ўз ичига: молия ва инвестициялар; ўқитиш ва таълим; ахборот технологиялари ва медиа бизнеси каби соҳаларга жалб қилинган компанияларнинг бутун бир гуруҳини қамраб олган. Бу сўзларни тасдиғини Сиз ҳозироқ, излаш тизимидан исталганича мурожат қилиб топишингиз мумкин. Компаниянинг асосий instaforex.соm сайтидан ташқари ишни энди бошлаган трейдерлар instafxeducation.com таълим ресурсининг кенг ахборот базасидан фойдаланишлари мумкин. Компания мижозлари учун спреднинг бир қисмини қайтариб бериш бўйича сервиси – getforexrebate.com долзарб сервисдир, бу сервис туфайли ИнстаФорекс билан савдо қилиш жуда фойдали бўлади. Инстафорекс компаниясининг медиа-йўналишининг ривожланишини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли. Жумладан 2009 йилнинг охирида InstaTV онлайн телевидения ишга туширилган эди.

Замонавий ва омадли брокерни агрессив маркетинг стратегиясиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бу стратегия ўз ичига мақул бўладиган бонуслар (барча тўлдирувларнинг 30%ига) акциялар ва танловларнинг кенг турларини қамраб олади. Масалан, айни пайтда ИнстаФорекс компанияси ўз мижозлари учун умумий йиллик соврин жамғармаси 500 000 USD бўлган еттидан ортиқ танловлар ва тадбирлар ўтказади. ИнстаФорекс компанияси тадбирлари доирасида трейдерлар ўртасида Hummer H3, Lotus Elise ва Lotus Evora автомобиллари ўйналади. Бундан ташқари ИнстаФорекс брокери ноёб MissInstaAsia.com гўзаллик танловини уюштирди, унда бутун дунёдан келган гўзаллар иштирок этади.

ИнстаФорекс компанияси форекс бозорига бевосита алоқаси бўлган бошқа кенг миқёсли лойиҳаларнинг ҳам ҳамкори ҳисобланади. Мана, масалан Инстафорекс компанияси insta-change.com электрон алмаштиргичнинг расмий молиявий кафили ҳисобланади. Трейдерлар учун универсал портал МТ5.com алоҳида диққат-эътиборга сазовор, унинг бош ҳомийси Инстафорекс компанияси ҳисобланади. Мазкур портал трейдер учун энг замонавий форекс-сервисларнинг ноёб тўплами ҳисобланади. Шундай қилиб, форекс бозорида савдо қилишга қарор қилган хусусий инвестор учун шундай ишончли ва омадли ўтказгичнинг, бошқача айтганда ИнстаФорекс каби тўғри брокерни ёнидан қуруқ ўтиб кетиш мумкин эмас.



"Public Finance" журнали, 2010 йил, апрель
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback