Баланс Ҳажми Техник индикатори (On Balance Volume, OBV) ҳажмни ва бу ҳажм билан бирга юрувчи нархнинг ўзгаришини бир-бири билан боғлайди. Джозеф Гранвилл ўйлаб топган бундай индикаторнинг маъноси оддий. Агар жорий барни ёпиш нархи аввалгисини ёпишдан юқори бўлса, жорий бар ҳажмининг қиймати OBVнинг олдинги қийматига қўшилади, агар жорий барнинг ёпилиши аввалгисидан паст бўлса, у ҳолда жорий ҳажм Баланс Ҳажмининг олдинги қийматидан айрилади.
On Balance Volume индикторини изоҳлаш OBVнинг ўзгаришлари нарх ўзгаришларидан олдин юз бериши қоидасига асосланади. Бу қоидага мувофиқ, баланс ҳажмининг ортиши воситага профессионаллар маблағ сарфлаётганларидан далолат беради. Кейинроқ эса кенг омма ҳам маблағ йўядиган бўлганда нарх ҳам, OBV индикаторининг кўрсатишлари ҳам жуда тез ўса бошлайди.
Агар нарх ўз ҳаракатида On Balance Volume индикаторидан ишларилаб кетса, "тасдиқлашнинг мавжуд эмаслиги" деб аталувчи ҳолат вужудга келади. Бу буқа бозорининг чўққисида (нарх Баланс Ҳажмининг тегишлича ўсишисиз ўсгада ёки уни илгарилаб кетганда) кузатилади ёки айиқ бозори асосида (нарх Баланс Ҳажмининг тегишлича камайишисиз пастга тушганда ёки ундан илгарилаб кетганда) кузатилади.
On Balance Volumeнинг кўтарилувчи йўналиши тўғрисида, агар ҳар бир янги чўққи олдингисидан юқорироқ бўлганда ва ҳар бир янги чуқурлик олдингисидан чуқурроқ бўланда гапириш мумкин. Шунга ўхшаш, OBVнинг пастга тушувчи йўналишини чўққилар ва чуқирликларнинг изчил пасайишини назарда тутади. OBV горизонтал коридорда изчил кўтарилувчи ёки пастга тушувчи чўққилар ва жарликларни ҳосил қилмасдан ҳаракатланганда - бу ноаниқ тенденциядир.
Агар бирор тенденция қарор топган бўлса, у ўзгариш юз берган пайтгача ўз кучида қолади. On Balance Volume индикатори тенденциясида бурилиш икки усулда юз бериши мумкин. Биринчи ҳолда тенденция кўтарилувчидан пастга тушувчига ёки пастга тушувчидан кўтарилувчига томон ўзгаради.
Иккинчи ҳолда OBV тенденцияси номаълумга ўтади ва уч даврдан ортиқ вақт давомида шундайлигича қолади, кейин эса яна кўтарилувчи йўанилишига ўтади, бу вақтда OBV тенденция кўтарилувчи бўлган деб ҳисоблаш лозим.
On Balance Volume индикаторининг тенденцияси кўтарилувчига ёки пасаювчига ўзгарганда "ёриб ўтиш" деб аталувчи ҳолат юзага келади. Индикаторнинг ёриб ўтишларидан олдин нархларнинг ёриб ўтишлари юз бергани учун инвесторлар OBVнинг юқорига ёриб ўтишида узун позицияларни эгаллашлари ва мос равишда OBVнинг пастга томон ёриб ўтишида эса сотишлари лозим бўлади. Очиқ позицияларни тенденциянинг йўналиши ўзгармагунча сақлаб туриш керак.
Ҳисоблаш
Ҳисоблаш
Агар жорий ёпилиш нархи аввалгисидан юқори бўлса, унда:
OBV (i) = OBV (i - 1) + VOLUME (i).
Агар жорий ёпилиш нархи аввалигсидан паст бўлса, унда:
OBV (i) = OBV (i - 1) - VOLUME (i)
Агар жорий ёпилиш нархи аввалигисига тенг бўлса, унда:
OBV (i) = OBV (i - 1)
Бу ерда:
OBV (i) — жорий даврдаги On Balance Volume индикаторининг қиймати;
OBV (i - 1) — аввалги даврдаги On Balance Volume индикаторининг қиймати;
VOLUME (i) — жорий барнинг ҳажми.
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024