empty
 
 

TVI индикатори 1995 йилда Уильям Блау (William Blau) томонидан ишлаб чиқилган ва унинг "Momentum, Direction and Divergence" китобида муфассал тавсифлаб берилган эди. Мазкур осциллятор жуда яхши ахборот индикатори ҳисобланиб, у бозорга кириш пайтини, шунингдек тренднинг йўналишини ва жуда кўп бошқа параметрларни аниқлашга имкон беради. Осцилляторнинг хусусияти шундаки, у нарх асосида эмас балки тик ҳажмлар асосида ҳисобланади.

Ҳисоблаш формуласи

TVI = 100 * ((DEMA(upticks) - DEMA(downticks))/( DEMA(upticks) + DEMA(downticks)))

Савдода қўлланилиши

TVI индикатори фақатгина битимга кириш ва ундан чиқиш жойини аниқлашгагина имкон бермай, балки тренднинг йўналишини, шунингдек ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик сигналларини аниқлашга имкон беради.

Бозорда умумий кўтарилиш анъанаси кузатилаётганда ва TVI индикатори бари рангини қизилдан кўкка алмаштирганда активларни сотиб олиш керак, чунки бундан кейин нарх умумий кутарилувчи тренд доирасида ортиши мумкин. Индикатор рангининг ўзгариши - бу боорга кириш учун белгидир.

Бозорда умумий пастга тушувчи ҳолат кузатилганда ва TVI индикатори бари рангини кўкдан қизилга ўзгартирганда, активларни сотиш керак, чунки бундан кейин нарх умумий тушувчи тренд доирасида пасайиши мумкин. Индикатор рангининг ўзгариши бу бозорга кириш учун сигналдир.

Бозордаги ҳолатни аниқловчи сифатида гистограммани айланиб ўтувчи индикаторнинг асосий чизиғи иштирок этади.

Асосий чизиқ нол даражани юқоридан пастга томон кесиб ўтса, у ҳолда бозордаги тренд пастга тушувчига ўзгаради. Индикаторнинг асосий чизиғи нол даража чизиғини пастдан юқорига томон кесиб ўтганда - тренд кўтарилувчига ўзгаради.

Бундан ташқари, бу тренд автоматик тарзда аниқланади ва унинг йўналишини индикатор дарчасининг чап юқори бурчагида кўриш мумкин: "up" график очилган таймфреймда тренднинг кўтарилишни, "down" — эса пасайишни англатади.

Агар гистограмманинг ўнг чўққиси чапдагисидан пастроқ бўлиб қолган ҳолда ва бунда нарх туша бошлаганда - бозорда дивергенция кузатилиб, у нархнинг тез пастга қараб тушиши тўғрисида огоҳлантиради. Гистограмманинг ўнг чўққиси чапдагидан юқорига кўтарилган ҳолатда ва бунда нарх ўсганда - бозорда конвергенция кузатилиб, у тез орада нархнинг юқорига кўтарилиши тўғрисида огоҳлантиради.

TVI индикатори

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback