Техник индикаторлар
Валюта бозори индикатори савдолар ҳажми ва нархнинг қийматига асосланган. Индикаторнинг ҳолатини таҳлил қилиб, бозор қайси томонга боришини - жорий трендни ўзгартириши ёки сақлаб қолишини аниқлаш мумкин. Ишида техник таҳлилдан фойдаланувчи трейдерлар техник индикаторлар ёрдамида позицияларнинг очилиши ёки ёпилиши тўғрисида қарор қабул қилишади.
Техник индикаторларнинг бир нечта турлари мавжуд.
Тренд индикаторлар бозорда маълум савдо воситаси нархларининг ҳаракатини таҳлил қилади. Савдода тренд индикаторлардан фойдаланиб, айни пайтда турли хил таймфреймларда нарх қаёққа томон ҳаракат қилишини билибгина қолмай, балки жорий йўналиш қай даражада кучли эканини ҳам билиш мумкин. Тренд индикаторлари универсал ҳисобланади ва истаган савдо стратегиясида фойдаланиш мумкин.
Тренд индикаторлари орасида тренд чизиқлари индикаторлари ҳам мавжуд бўлиб, улар олинган маълумотлар асосида тренд чизиғини узайтиришга интилади, бу билан бўлажак нарх олдиндан башорат қилинади. Бироқ кўпинча бундай маълумотлар амалда тасдиқланмайди.
Канал индикаторлари нарх каналларида савдо қилишда фойдаланилади, унинг бош тамойили қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш чизиғини ясаш зарурлиги ҳисобланади. Канал индикаторларидан фойдаланишда сиз каналнинг кенглигини мустақил белгилашингиз ва у ясалиши керак бўлган дастлабки маълумотларни танлаб олишингиз мумкин.
Осцилляторлар — булар Форекс индикаторлари бўлиб, улар флетда, ухлаб ётган бозорда яхшигина пул ишлаб топишга ёрдам беради. Улар ёрдамида графикда янги максимумлар ва минимумларни аниқлаш мумкин бўлади — индикатор-осциллятор нарх ўз йўналиши қачон ўзгаришини кўрсатади.
Олдиндан хабар берувчи индикаторлар бўлажак тенденцияларни у ёки бу мамлакатнинг иқтисодиётида ҳақиқий намоён бўлишигача кўрсатади.
Волатиллик индикаторлари Форекс бозорининг даромадлилигини кўрсатади.
Скальпинг индикаторлари соф кўринишда бозорда жуда камдан кам ҳолатларда фойдаланилади. Скальпингнинг бутун бир тизими зарурдир, чунки бу индикатордан якка тартибда фойдаланишга нисбатан яхшироқ натижалар беради.
Савдо ҳажмлари индикатори у ёки бу бозор ҳаракатининг кучини ёки кучсизлигини баҳолаш имкониятини беради, чунки нарх ўсганда ёки тушганда тасдиқловчи омил вазифасини бажаради.
Дивергенция индикатори — бу техник индикаторлар ва нарх графигининг ўзи ўртасидаги кўрсаткичлар мувозанати бузилганда вужудга келадиган савдо сигналидир. Бундай ҳолат, индикатор нархдаги максимум ёки минимумнинг энг катта қийматини қайд қилганда юз беради. Ҳар қандай дивергенция индикатори савдо терминали дарчасида нархнинг индикатор графигидан жиддий оғишини кўрсатади.
CSS индикатори, ёки валюталар кучи индикатори — бу валюталарнинг бир-бирига нисбатан кучини ўлчашга имкон берувчи воситадир. CSSнинг кўрсатишларини ҳисоблаш учун техник маълумотлардан фойдаланилади, бу эса бозордаги ҳар қандай ўзгаришга тез ва динамик тарзда акс таъсир кўратишга имкон беради.
Оличиш ёки ёпилиш сигналларини кўриш учун индикаторлар нархлар ва молия воситалари савдолари ҳажмлари графикларига қўйилади. Индикатор кўрсатгичларини таҳлил қилиш зарур ахборотни - келгусида нархнинг ўзгаришидан тортиб, то максимал аниқ прогнозгача бўлган зарур ахборотни тақдим этади.
MetaTrader 4 да бугунги кунга келиб барча мавжуд бўлган индикаторлардан энг асосийлари бўлиб ҳисобланган индикаторлар мавжуд. MetaTrader 4 дан фойдаланиш уларнинг барчаси билан савдо қилиш вақтида ишлаш имкониятини беради.
MetaTrader 4 терминали индикаторларидан айримларининг намунаси:
- Williams` Percent Range - %R: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Stochastic Oscillator: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Standard Deviation индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Relative Vigor Index - RVI: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Relative Strength Index - RSI: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Parabolic Sar индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- On Balance Volume - OBV: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Moving Average of Oscillator - OsMA: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Moving Average Convergence/Divergence - MACD: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Money Flow Index - MFI: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Momentum индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Market Facilitation Index - BW MFI: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Moving Average индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Gator Oscillator - Gator: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Fractals: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Force Index - FRC: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Envelopes индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Elder-rays: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- DeMarker - DeM: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Индикатор Commodity Channel Index индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Ichimoku Kinko Hyo индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Bollinger Bands индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Awesome Oscillator - AO: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- ATR индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- ADX индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Alligator индикатори: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Accumulation/Distribution - A/D: тавсифи, созланиши ва қўлланиши
- Accelerator Oscillator and Decelerator - AC (Indicator): тавсифи, созланиши ва қўлланиши
Ўз техник таҳлилингни MetaTrader терминали билан бошла!
-
Grand Choice
Contest by
InstaForexInstaForex always strives to help you
fulfill your biggest dreams.JOIN CONTEST -
Chancy DepositDeposit your account with $3,000 and get $5000 more!
In November we raffle $5000 within the Chancy Deposit campaign!
Get a chance to win by depositing $3,000 to a trading account. Having fulfilled this condition, you become a campaign participant.JOIN CONTEST -
Trade Wise, Win DeviceTop up your account with at least $500, sign up for the contest, and get a chance to win mobile devices.JOIN CONTEST