empty
 
 

Валюта - товарнинг қийматини катталигини ўлчаш учун мўлжалланган, мамлакатнинг ҳукумати ёки марказий банк томонидан чиқарилган пул муомаласи воситасидир. Турли мамлакатларнинг валютаси ликвидлиги, яъни ўзининг номинал қийматини сақлаб қолиш қобилияти билан фарқ қилади.


Валютани таснифлашнинг кўплаб вариантлари мавжуд. Таснифлаш омилига истаган белги қўйилиши мумкин, масалан:


Давлат-эмитентга нисбатан:


- миллий валюта - давлат, давлат ёки марказий банк мазкур давлат ҳудудида эмитация қиладиган валюта;

- чет эл валютаси - муомалада бўлган ва тегишли чет эл давлатида ёки давлатлар гуруғида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган пул белгилари (банкноталар, ғазначилик билетлари, тангалар), шунингдек муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари;

- чет эл давлатларининг пул бирликларида ва халқаро пул ҳамда ҳисоб-китоб бирликларида бўлган ҳисоб-варақларидаги маблағлар;

- жамоавий валюта - давлатлараро иқтисодий ташкилотлар доирасида халқаро ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган валюта, масалан, СДР, аввал мавжуд бўлган ЭКЮ, ҳозир — евро.


Бошқа валютага алмаштириш имконияти бўйича:


- эркин муомаладаги валюта - унинг учун мазкур валютада тўловлар бўйича чеклашлар мавжуд эмас бўлган валюта;

- қисман муомаладаги валюта - бошқа валюталарга алмаштиришда чекланган имкониятларга эга валюта;

- конвертацияланмайдиган валюта.


Валюта курсларига нисбатан:


- кучли / қатъий (яъни ўз номиналига ва бошқа валюталар курсига барқарор);

- кучсиз / юмшоқ.


Амал қилиш муддати бўйича:


- доимий (валюта курсидаги ўзгаришлар оқибатини бартараф этадиган алмашув курси ва фаолиятнинг молиявий кўрсаткичларини ҳисоблашда фойдаланилади);

- вақтинча - амал қилиши вақт оралиғи билан чекланган маълум давлат валютаси ёки шартномалар ва битимларнинг амал қилиш муддати давомида шу шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган пул бирлигининг номи.


Фойдаланиш даражасига кўра:


- захирадаги валюта - чет эл валютаси бўлиб, унда марказий банклар ташқи савдо операциялари ва чет эл инвестициялари бўйича халқаро ҳисоб-китоблар учун захира тўплайдилар ва сақлайдилар;

- жаҳондаги етакчи валюталар - тўлик конвертацияга эга ва халқаро ҳисоб-китобларда энг кўп фойдаланиладиган еттита асосий валюта: АҚШ доллари, Евро, Швейцария франки, Фунт Стерлинг, Япон йенаси, Канада доллари, Австралия доллари.


Ҳақиқий мавжудлигига кўра:


- пул вазифасини бевосита бажарувчи реал валюта;

- шартли, масалан, ЭКЮ.


Валюталар функциялари:


- пул бирлиги, товар ва хизматларнинг қийматини аниқлайди;

- муомала воситаси, муомалада воситачи сифатида иштирок этади, у Товар - Пул - Товар формуласи бўйича амалга оширилади;

- жамғариш ва тўплаш воситаси, пул бирлиги разрядидан кўчмас мулк (мулк) ёки қимматли қоғоз (акциялар, облигациялар, ва ҳ.к.) разрядига ўтиши мумкин.


Валютанинг таърифидан, уни таснифидан ва функцияларидан турли мамлакатларнинг валютаси бир бирга нисбатан турли хил қийматга эга ва валюта курси орқали ифодаланади.


Валюта курсу — бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатнинг пул бирлигида қимматбаҳо металларида ёки қимматли қоғозларида ифодаланадиган нархи (котировкаси)дир.


Валюта курслари қуйидаги омиллар таъсирида доимий ҳаракатда бўлади:


- Валюта курсларининг харид қилиш қобилиятидаги тенглик бир бозордаги маълум бир сумманинг харид қилиш қобилияти бошқа мамлакат бозоридада шу сумманинг харид қилиш қобилиятига тенг эканлигини англатади. Агар мазкур суммани жорий алмашув курси бўйича чет эл валютасига ўтказилса, бинобарин, товарнинг қиймати ва мамлакат ичида уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари чет элдаги худди шунга ўхшаш товарга нисбатан қанча юқори бўлса, у ҳолда импорт улуши экспортга нисбатан шунча юқори бўлади. Ва кутиш мумкинки, мамлакат ичида унинг ташқарисидагига қараганда айнан битта товар учун анча юқори даражадаги нарх ўрнатилади, бу эса ўз навбатида чет эл валютасини нархларини юқорига кўтаради, чунки унга талаб ортади;

- Капиталнинг ҳаракати - чет эл қимматли қоғозлари, банк кредитлари ва нақд маблағларига талабнинг ортиши чет эл валютаси қийматининг ортишига олиб келади;

- Валютаси бозорда котировкага эга давлатларнинг иқтисодий кўраткичлари - мамлакатнинг иқтисодий ҳолати тўғрисидаги салбий ёки ижобий хусусиятга эга янгиликлар валютага босим кўрсатади ва унинг курсини ўзгартиради;

- Йирик молия фондларининг фаолияти - маблағларни валюта захираларига инвестиция қилиш орқали валюта курслари ҳаракатининг узоқ муддатли анъаналарга жиддий таъсир кўрсатишига қодир;

- Экспорт ва импортчиларнинг фаолияти - уларнинг бозорга таъсир кўрсатиши қисқа муддатли ҳисобланади ва валюта курсларининг ҳаракати йўналишида глобал ўзгаришларнинг сабаби бўла олмайди, чунки экспортчилар ва импортчилар ташқи савдо битимлари амалга оширади, уларнинг ҳажми валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажмига нисбатан жуда камдир;

- Сиёсий арбобларнинг фикрлари - маърузалар, учрашувлар, саммитлар, пресс-конференциялар ва ҳ.к.лар вақтида валюталар курсининг ҳаракатига таъсир кўрсатишга қодир (масалан, фоиз ставкаларини навбатдаги муҳокамасидан кейин пресс-конференция), бозор эса агар айтиладиган фикрлар узоқ муддатли оқибатларга эга бўлса (масалан, фоиз ставкаларини, давлат бюджетини шакллантириш тамойилларини ўзгартириш имконияти), узоқ муддатли трендларни белгилашга ҳам қодир. Одатда, бундай чиқишлардан бир оз олдин ҳар ҳолда нималар айтилиши ва бундан сўнг бозор ўзини қандай тутиши мавзусида башоратлар пайдо бўлади, чунки чиқишларнинг санаси ва вақти олдиндан маълум. Аммо баъзида кутилмаган ҳодисалар ҳам юз беради, улар бозорда кучли ва олдиндан билиб бўлмайдиган ҳаракатларга олиб келади;

- Марказий банкларнинг фаолияти - давлат валюта бозорига марказий банклар орқали таъсир кўратишга қодир, марказий банклар эса ўз навбатида валюта бозорига тижорат банклари орқали чиқади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва истеъмол қилишини ошириш учун бевосита ва билвосита тартибга солишдан фойдаланилади. Тўғридан тўғри тартибга солишга ташқи валюта бозорларидаги дисконт сиёсатини ва валюта инвестицияларини киритиш мумкин (халқаро бозорда катта ҳажмдаги валютани кескин киритиш ёки олиб қўйиш билан боғлиқ), билвосита тартибга солиш муомаласидаги пул миқдори орқали инфляция даражаси орқали ва ҳ.к. амалга оширилади. Марказий банкларнинг валюта бозорига чиқиши катта ҳажмдаги инвестициялар оқибатида валюта курсларининг катта ҳаракатлари билан кузатилади. Шунингдек, турли мамлакатларнинг марказий банклари валюта бозорида биргаликдаги операцияларни амалга оширишлари мумкин.


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback