empty
 
 

Range Rider индикатори 2006 йилда Ларри Вильямс томонидан ишлаб чиқилган ва ўзгарувчанликни баҳолаш индикаторининг бошқа турини ифода этади. Уларнинг ёрдамида хавфлар вужудга келиши нуқтаи назаридан битимларни очиш энг тўғри бўлган муҳим нарх ҳудудларини қийинчиликсиз аниқлаш мумкин.

Ҳисоблаш формуласи

Range Rider = MovingAvg (True Range , 2) / (MovingAvg (True Range , 7)) * 100

Савдода қўлланилиши

Range Rider индикатори бозорнинг ўзгарувчи кўрсаткичи ҳисобланади, бироқ ўз ҳисоб-китобларида нарх ҳаракатлари кучини ўлчашга эмас, балки бир ўзгариш даражасини (2 кунлик АТR) иккинчисига (7 кунлик АТR) бўлишдан ҳосил бўлган бўлинмани ўлчашга асосланади. Натижада Range Rider индикаторининг қийматлари ҳисобланиб, улар анча узоқ муддатли вақт оралиғини камроқ узоқ муддатли вақт оралиғига таъсирини ҳисобга олиб, ўзгарувчанликнинг кучайишини ёки сусайишини кўрсатади.

Шундай қилиб, бозорга киришнинг мақбул ҳудудлари Range Rider индикаторининг қийматлари кичик бўладиган ҳудудлар бўлади: ўзгарувчанлик тушиб кетган ҳолатда ё нархнинг тескарига айланиши, ёки нарх тузатишлари якунланиши ва нархнинг ҳаракати олдинга йўналишда янгидан бошланади. Бу хоссадан Range Rifer нинг тушиб кетишида активларни сотиб ёки ҳарид қилиб савдода муваффақиятли тарзда қўллаш мумкин.

Шунингдек, индикаторнинг муаллифи - Ларри Вильямснинг фикрига мувофиқ ёпилиш нархи бир кун давомидаги максимал (ёки пастга тушувчи трендда минимал) нархга жуда яқин ёки тенг бўладиган савдо кунларига эътибор қаратиш муҳимдир. Бундай вазиятларда Range Rider индикаторининг кўрсатишларини кузатиш зарур: агар индикаторнинг қийматлари юқори бўлса, (нархнинг кўтарилиши ёки тушишида) ва савдо куни максимум ёки минимум даражасида ёпилса, у ҳолда кейинги сессияда, ёки яқин савдо кунларида нархдаги бурилишнинг эҳтимоли юқори бўлади.

Range Rider индикатори

ИнстаФорекс Range Rider индикаторининг параметрлари

ATRperiod1 = 2

ATRperiod2 = 7

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback