empty
 
 

Тавсифи

Camarilla Equationнинг қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатиш даражалари ва уларни ҳисоблаш усуллари 1989 йилда трейдер Ник Скот томонидан ишлаб чиқилган. Дастлаб мазкур техник восита облигациялар бозорининг кун ичидаги тебранишларида савдо қилиш учун фойдаланилди, бироқ вақт ўтиши билан у Forex бозорининг валюта фьючерслари ва спот-валютаси билан савдо қилишга ҳам тарқалди.

Ҳисоблаш формуласи

  • P = (yesterday_high + yesterday_low + yesterday_close)/3;

  • R1 = (2*P)-yesterday_low;

  • S1 = (2*P)-yesterday_high;

  • R2 = P-S1+R1;

  • S2 = P-R1+S1;

  • R3 = (2*P)+(yesterday_high-(2*yesterday_low));

  • S3 = (2*P)-((2* yesterday_high)-yesterday_low);

  • R4 = (3*P)+(yesterday_high-(3*yesterday_low));

  • S4 = (3*P)-((3* yesterday_high)-yesterday_low), бу ерда


P - Pivot даражаси, yesterday_high - олдинги куннинг High нархи, yesterday_low - олдинги куннинг Low нархи, yesterday_close - олдинги куннинг Close нархи, R1..R4 и S1..S4 - мос равишда қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш даражалари.

Савдода қўлланилиши

Camarilla Equation тизими даражалари Pivot Point, Вуди даражалари, ДеМарк даражалари, Фибоначчининг кун ичи даражалари ва ҳ.к. даражалар каби пивот даражаларини (яъни экстимал нарх ўзгаришларини, буриб кетишларини кутиш мумкин бўлган даражаларни) аниқлаб берувчи бошқа техник воситалар билан қуриш ва фойдаланиш мантиқига кўра ўхшаш. Бироқ, уларнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, улар кун ичи оралиқларида нархларнинг энг кучли ўзгариш даражаларини кўрсатади. Бунинг оқибатида савдода Camarilla Equation воситасининг қўлланилиши M15, M30, таймфреймлардар долзарб, H1 да эса жуда камдир.

Индикаторнинг марказий чизиғи — Pivot Point, бу "айланиш" даражасидир. Валюта бозорида трендли ҳаракат мавжуд бўлмаслиги билан кечувчи классик савдо кунида нарх мазкур даража атрофида ўзгариб туради, ва кучли узоқлашганда савдо кунининг тугашигача айланиш нуқтасига қайтиб келишга интилади.

R1 ва S1 даражалар "буфер зона" ни ташкил этади, унинг ичида нарх кўп вақт ўтказади. Савдонинг оптимал варианти мазкур қўллаб-қувватлаш /қаршилик даражаларидан сапчиб қайтиш иши ҳисобланади. Кириш фильтрларниши истаган устувор усуллар билан амалга оширилиши мумкин, аммо кўпинча кириш учун зарур даражани танлаш учун ҳаракатнинг умумий йўналишини тушуниш етарли: R1 ёки S1.

Бу даражаларнинг тешишлиши нархнинг R2 ёки S2 даражага етиши мумкинлигидан далолат беради, бироқ шуни тушуниб олиш зарурки, нарх кун ичида айланиш чизиғидан қанча узоқроққа кетса, у ҳолда нархнинг ёпилишигача Pivot Pointга қайтиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Асосий нарх бурилишлари R2, R3 ва S2, S3 даражаларида юз беради. Бу даражалардан битимга туриб, стоп-лоссни мос равишда R4 ва S4 даражаларда жойлаштириш зарур.

Camarilla Equation ҳар куни аввалги кун ёпилишидаги нарх асосида автоматик равишда ҳисоб-китоб қилади.

Камарилья даражалари

ИнстаФорекс Camarilla Equation индикаторининг параметрлари

Alerts = false

GMTshiftSun = 1.0

GMTshift = 0.0

pivot = true

StandardPivots = true

ListStandardPivots = true

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback