empty
 
 

loader

"Боллинджер полосалари" индикатори

"Боллинджер полосалари" техник индикатори нархлар ўзгаришининг оралиғини ва тезлигини кўрсатиб, бозор воситасининг нарх ҳаракатининг катта қисмини қамраб олишга имкон беради. "Боллинджер полосалари" харид қилишга ёки сотишга сигнал беради, лекин бозор воситасининг бўлажак ҳаракат йўналишини белгилаб бермайди. Индикаторнинг ишлаши тўғрисида бизнинг видеоматериал туфайли кўпроқ маълумотни билиб олиш мумкин.

"Бозор фракталлари" индикатори

Техник таҳлил бўйича китоблар муаллифи ва таниқли трейдер Билл Вильямс ишлаб чиққан "Бозор фракталлари" техник индикатори бозор тенденциялари тўғрисида ҳукм юритишга имкон берувчи нарх экстимумларини топади ва белгилаб қўяди. Фрактал камида бешта бар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, унинг ўртачаси энг юқори максимумга ёки энг паст минимумга эга, шу туфайли индикатор анча юқори аниқликка эга. Индикаторнинг графикдаги мисоллари билан муфассал тавсифиини сиз тақдим этилган видеодан топасиз.

"Сирпанувчи ўртача" индикатори

Видеоролик энг кўп тарқалган ва оддий бўлган, "Сирпанувчи ўртача" индикаторига бағишланган бўлиб, у маълум бир вақт оралиғидаги нарх кўрсаткичининг ўртача қийматини акс эттиради. Индикаторнинг бўш томони ён трендда ёлғон сигналларнинг мавжудлиги ва сигналларнинг кечикиши ҳисобланади.

"MACD" осциллятори

"MACD" осцилляторининг башорати аниқлиги кўп жиҳатдан бозорнинг ўзгарувчанлигига боғлиқ, чунки асбобнинг ишлаши кичик тартибли сирпанувчи ўртачадан катта тартибли сирпанувчи ўртачани айириш ҳамда олинган натижаларнинг ўртачасини олишга асосланган. Осциллятор тўғрисида муфассалроқ материал жойлаштирилган видеоматериалда берилган.

"Parabolic SAR" индикатори

Битимдан қулай чиқиш тўғрисида сигнал берувчи "Parabolic SAR" тренд индикаторининг қўлланиш усулларидан бири унда трейлинг-стоп сифатида фойдаланиш бўлиши мумкин. Индикатор билан ишлаш намуналари видеороликда тақдим этилган.

"RSI" осциллятори

Мазкур видеороликда "RSI" осцилляторидан фойдаланиш механизмини муфассал кўриб чиқишингиз мумкин бўлиб, бу осциллятор эрта босқичларда трейдерга нархнинг айланиши тўғрисида сигналлар узатади. Асбобнинг ишлаши асосида истаган йўналтирилган ҳаракатнинг қарама-қаршисига муқаррар алмашиши тўғрсидаги тамойил ётади.

"Stochastic" осциллятори

Видеоролик сизга нарх тенденцияларини ва чўққи ҳамда пастликларнинг охирги серияси ичида ёпилиш нархлари бўйича ўзгаришларни аниқлаб берувчи "Stochastic" осцилляторининг савдода фойдаланиш ҳусусиятлари тўғрисида сўзлаб беради. Осциллятор очилишга трендга қарши ёлғон сигналлар бериши мумкин.

"Аллигатор" индикатори

Турли даврдаги учта сирпанувчи ўртачадан иборат "Аллигатор" трендли индикатори янги тенденциянинг бошланиши тўғрисида сигнал беради. Видеоролик молия бозорида ишлашда машҳур индикатордан самарали фойдаланиш тўғрисидаги асосий ахборотни сизнинг эътибоирингизга ҳавола этади.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback