Нисбий Тетиклик Индекси Техник Индикатори (Relative Vigor Index, RVI) буқа бозорида ёпилиш нархи, одатда, очилиш нархидан юқори бўлиши ғоясига асосланади. Ва - айиқ бозорида - аксинча. Шундай қилиб, ҳаракатдаги тетиклик шундай ҳолат билан белгиланадики, унда нарх даврнинг охирида бўлади. Индексни ҳар кунлик савдо диапазонига меъёрлаштириш учун нархнинг ўзгаришига кунд давомидаги нархнинг максимал диапазонига бўлинади. Ҳисоблашларнинг кўпроқ силлиқланиши учун оддий сирпанувчи ўртачадан фойдаланилади. Энг яхши давр бўлиб 10 ҳисобланади. Бўлиши мумкин бўладиган бир қийматлиликларни истисно қилиш учун сигнал чизиғи - Relative Strenght Index қийматларининг 4 даврли симметрик мувозанатли силлиқланган ўртачаси қурилади. Чизиқларнинг кесиши харид қилишга ёки сотишга сигналнинг мавжудлигидан далолат беради.
Ҳисоблаш
RVI = (CLOSE-OPEN)/(HIGH-LOW)
Бу ерда:
OPEN - очилиш нархи;
HIGH - максимал нарх;
LOW - минимал нарх;
CLOSE - ёпилиш нархи.
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024