Envelopes техник индикатори (Конвертлар), ёки Айланиб ўтувчи чизиқлар иккита сирпанувчи ўртача билан шакллантирилиб, улардан бири юқорига силжиган, иккинчиси - пастга силжиган бўлади. Полоса чегаралари силжишининг оптимал нисбий катталигини танлаш бозорнинг ўзгаришига қараб белгиланади: ўзгариш қанча юқори бўлса, силжиш ҳам шунча катта бўлади. Шундай қилиб Envelopes нархлар кўп вақт давоми ичида бўладиган эгилувчан каналларни яратиш учун қўлланилади.
Нарх полосасининг юқори чегарасига етганда - бу сотиш учун ишорадир, нарх полосасининг пастки чегарасига етганда - бу харид қилиш учун ишорадир.
Envelopes индикатори қуйидаги тамойил бўйича ишлайди: ҳар қандай тебранишлардан сўнг нарх доим асосий трендга қайтади. Шунинг учун кўпчилик трейдерлар мазкур воситада машҳур Боллинджер полосалари вариациясини кўришади. Бироқ бу индикаторлар орасида жиддий фарқлар мавжуд. Нарх ўз каналидан қанчалик кўпроқ узоқлашса, шунча кўп трейдерлар фойдани қайд этишади, ва нарх аввалги даражасига қайтадиган пайт шунчалик яқин бўлади.
Ҳисоблаш
Upper Band = SMA(CLOSE, N)*[1+K/1000]
Lower Band = SMA(CLOSE, N)*[1-K/1000]
Бу ерда:
SMA - оддий сирпанувчи ўртача;
N - ўртачалаш даври;
K/1000 - ўртачадан четлашиш (фоизнинг ўндан бири улушларида).
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024