Товарар каналининг индекс Commodity Channel Index (CCI) техник индикатори восита нархнинг ўртача статистик нархидан оғишини ўлчайди. CCI индикаторининг юқори қийматлари нарх ўртача нархдан анча юқори эканини, паст қийматлари эса у ҳаддан ортиқ пасайтирилганини кўрсатади. Номига қарамасдан, Commodity Channel Index ҳар қандай молия воситасига нисбатан қўлланиши мумкин.
Commodity Channel Index индикаторидан фойдаланишнинг иккита асосий йўли мавжуд:
1. Фарқларни излаш учун
Нарх янги максимумга етганда, Commodity Channel Index (CCI) эса аввалги максимумлардан юқорироқ чиқиши имкони бўлмаганда фарқ пайдо бўлади. Бундай классик фарқдан сўнг одатда нархга тузатиш киритилади.
2. Ортиқча харид қилиганлик/ортиқса сотилганлик индикатори сифатида
Commodity Channel Index товар канали (CCI) индекси одатда ±100 оралиғида тебраниб туради. +100 дан юқори қийматлар ортиқча харид қилинганлик ҳолати (ва тузатилувчи пастга тушиш эҳтимоли) тўғрисида, -100 дан паст қийматлар эса ортиқча сотилганлик ҳолати (ва тузатилувчи кўтарилиш эҳтимоли) тўғрисида далолат беради.
Ҳисоблаш
1. Типик нархни топиш. Бунинг учун ҳар бир барнинг максимуми, минимуми ва ёпилиш нархини қўшиш ва йиғиндини 3 га бўлиш керак:
TP = (HIGH + LOW + CLOSE)/3
2. N даврли оддий сирпанувчи ўртачанинг ўртача типик нархларини ҳисоблаш:
SMA(TP, N) = SUM[TP, N]/N
3. Аввалги ҳар бир n даврнинг типик ТР нархидан ҳосил бўлган SMA(TP, N)ни айириш:
D = TP – SMA(TP, N)
4. N даврли сирпанувчи ўртачани D абсолют қийматларини ҳисоблаш:
SMA(D, N) = SUM[D, N]/N
5. Олинган SMA (D, N)ни 0,015 га кўпайтириш:
M = SMA(D, N) * 0,015
6. M ни D га бўлиш:
CCI = M/D
Бу ерда:
HIGH – барнинг максимал нархи;
LOW – барнинг минимал нархи;
CLOSE – ёпилиш нархи;
SMA – оддий сирпанувчи ўртача;
SUM – йиғинди;
N – ҳисоблаш учун фойдаланиладиган даврларнинг миқдори.
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024