"Ўртача ҳақиқий диапазон" техник индикатори (Average True Range индикатори, ATR) бозорнинг ўзгарувчанлигини ўлчаш учун фойдаланилади. Биринчи марта ATR индикаторини Уэллс Уайлдер ўзининг "Техник савдо тизимларининг янги концепциялари" номли китобида эсга олган эди ва ўша вақтдан бери Average True Range кўпгина бошқа индикаторлар ва савдо тизимларининг ташкил этувчиси сифатида сифатида қўлланилади.
Average True Range индикатори кўпринча таҳликали сотувлар натижасида вужудга келган нархларнинг жуда тез тушиб кетишидан сўнг бозор асосларида юқори қийматларга эришади. Индикаторнинг паст қийматлари кўпинча бозорнинг чўққиларида ва консолидация вақтида кузатиладиган горизонтал ҳаракатнинг узоқ давом этувчи даврларига мос келади. Уни ўзгарувчанликнинг бошқа индикаторларига қўлланадиган қоидалар бўйича талқин қилиш мумкин. Average True Range ёрдамида прогноз қилиш тамойили бундай ифодаланади: индикаторнинг қиймати қанча юқори бўлса, трендни алмаштириш эҳтимоли шунча юқори бўлади; унинг қиймати қанча паст бўлса, тренднинг йўналтирилгани шунчалик кучсиз бўлади.
Ҳисоблаш
Ҳақиқий диапазон (True Range) – қуйидаги учта катталикдан энг каттаси:
- жорий максимум ва минимумлар ўртасидаги фарқ;
- аввалги ёпилиш нархи ва жорий максимум ўртасидаги фарқ;
- аввалги ёпилиш нархи ва жорий минимум ўртасидаги фарқ.
Ўртача ҳақиқий диапазон индикатори (Average True Range, ATR) ҳақиқий диапазоннинг сирпанувчи ўртача қийматларидан иборат.
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024