Тўпланиш/Тақсимланиш Техник Индикатори (Accumulation Distribution, A/D) нарх ва ҳажмнинг ўзгариши билан белгиланади. Ҳажм нархнинг ўзгаришида оғирлик коэффициенти вазифасини бажаради - коэффициент ҳажми қанча катта бўлса, индикаторнинг қийматида нарх ўзгаришининг (берилган вақт оралиғида) хиссаси шунчалик кўпроқ бўлади.
Аслида, бу индикатор - анча кенг тарқалган Баланс Ҳажми (On Balance Volume) индикаторининг бир вариантидир. Уларнинг иккаласи ҳам савдоларнинг тегишли ҳажмини ўлчаш йўли билан нарх ўзгаришларини тасдиқлаш учун фойданилади.
Accumulation/Distribution (A/D) индикаторининг ўсиши қимматли қоғознинг тўпланишини (харид қилинишини) англатади, чунки савдо ҳажмларининг катта улуши нархларнинг кўтарилувчи ҳаракатлари билан боғлиқ. Индикатор пастга тушганда бу ҳолат қимматли қоғознинг тақсимланишини (сотилишини) англатади, чунки савдо ҳажмларининг катта улуши нархларнинг пастга тушиши ҳаракатлари билан боғлиқ.
Accumulation/Distribution индикатори ва қоғоз нархи ўртасидаги фарқ нархларнинг кутилаётган ўзгариши тўғрисида далолат беради. Одатда фарқ пайдо бўлган ҳолда нарх йўналиши индикатор ҳаракати йўналишида ўзгаради. Хусусан, агар индикатор ўсса-ю, қоғоз нархи тушса, у ҳолда нархларнинг қайта бурилишини кутиш лозим.
Ҳисоблаш:
Индикаторининг жорий тўпланган қийматига кунлик ҳажмнинг маълум улуши қўшилади ёки айрилади. Ёпилиш нархи кун максимумига қанчалик яқин бўлса, қўшиладиган улуш шунчалик кўпроқ бўлади. Ёпилиш нархи кун минимумига қанчалик яқин бўлса, айриладиган улуш шунчалик катта бўлади. Агар ёпилиш вақти қатъий равишда максимум ва минимум орасида жойлашган бўлса, у ҳолда индикаторнинг қиймати ўзгармайди.
A/D(i) =((CLOSE(i) - LOW(i)) - (HIGH(i) - CLOSE(i)) * VOLUME(i) / (HIGH(i) - LOW(i)) + A/D(i-1)
қуйидагини билдиради:
A/D(i) - жорий бар учун Тўпланиш/Тақсимланиш индикаторининг қиймати;
CLOSE(i) – барнинг ёпилиш нархи;
LOW(i) – барнинг минимал нархи;
HIGH(i) – барнинг максимал нархи;
VOLUME(i) – ҳажм;
A/D(i-1) - аввалги бар учун Тўпланиш/Тақсимланиш индикаторининг қиймати.
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024