Хеджирлаш (Hedge) инглиз тилидaн таржимада - ҳимоялаш, суғурталаш. Хеджирлаш ўзида валюталар курсининг ноқулай ўзгаришидан мижознинг маблағларини ҳимоя қилишни ифодалайди. Ҳисоб-варағидаги маблағлар Форексда битимларни тузиш йўли билан жорий нарх бўйича қайд этилади. Шундай қилиб, хеджирлаш валюталар курсининг ўзгаришидаги хатарлардан қутулиш имконини беради, бу нархнинг ўзгаришлари билан ўзгармайдиган натижа олиш имконини беради.
Хеджирлашда моҳияти бўйича бевосита боғлиқ воситанинг нархига ноқулай бозор факторлари билан боғлиқ хатарларни камайтириш учун битта воситадан фойдаланиш тушунилади. Кўп ҳолларда хеджирлаш асосида валюта курслари, активлар ва ш.ў.ларнинг нархлари ўзгариши хатарларидан суғурталаш назарда тутилади. Хеджирлашни шунингдек бозорда нарх харакатлари билан боғлиқ хатарларни камайтиш мақсадида қилинадиган сарфланган маблағ деб ҳам қараш мумкин. Хеджирлашнинг қиймати ундан воз кечилганда мумкин бўлган зарарларни ҳисобга олиниши билан баҳоланиши керак.
Форексда хеджирлаш турлари. Биринчи тури – товар нархининг мумкин бўлган ўсиши билан боғлиқ хатарни камайтириш учун харидор маблағларини хеджирлаш. Иккинчи тури – товар нархининг мумкин бўлган пасайиши билан боғлиқ ҳатарларни камайтиш учун сотувчи мабалағларини хеджирлаш.
Хеджирлашга мисол. Хорижий валютани импорт қилувчи трейдер ўз ҳисоб-варағида валютани сотиб олиш учун олдиндан битим тузади, мазкур валютани ўз банкидан реал харид қилиш учун вақт келганда эса у бу позицияни ёпади. Хорижий валютани экспорт қилувчи трейдер эса ўз ҳисоб-варағида олдиндан валютани сотиш бўйича битимни очади, мазкур валютани ўз банкида реал сотиш вақти келганда эса у бу позицияни ёпади.
Шундай хеджирлаш механизми борки, у валюталар бозори (қимматли қоғозлар ва бошқ.) ва унга қарши Фьючерслар бозори бўйича мажбуриятларни балансга келтиришни ўз ичига олади. Қандайдир бир аниқ восита бўйича йўқотишларни ҳимоя қилиш мақсадида пул йўқотишларини компенсация қилиш учун бошқа воситада позиция очилади.