empty
 
 

Бизнинг асримизда ҳар бир кишида уйидан ташқарига чиқмаган ҳолда пул ишлаб топиш имконияти бор. Бунинг учун махсус малакага эга бўлиш ёки катта миқдордаги капиталга эга бўлиш керак эмас. Мисол учун, машҳур Форекс валюта биржаси ҳисобида бор йўғи 1 долларга эга бўлиб, савдони бошлашга имкон беради.

Форекс валюта биржаси нима?

Форекс биржаси – бу валюта бозори инфратузилмасининг элементи бўлиб, бу ерда чет эл валюталарининг олди-соттиси битимлари амалга оширилади. Валюта биржасининг асосий фаолияти - савдони ташкил этиш ва юритиш бўйича хизматларни тақдим этишдир. Асосий вазифа - бозор методлари ёрдамида вақтинча бўш бўлиб турган валюта ресурсларини иқтисодиётнинг турли соҳалари ўртасида тақсимлаш, шунингдек қонуний савдо шароитида миллий ва чет эл валюталарининг ҳақиқий бозор курсини ўрнатишдир. Форекс биржада энг асосий савдо операцияси - бу валютани сотиб олишдир. Масалан, евро (EUR)ни швейцария франки (CHF)га ёки япон йенаси (JPY)га сотиб сотиб олиш савдода фойдаланиладиган ҳамма валюталар биржада валюта курси сузувчи валюта жуфтликлари кўринишида иштирок этади.

Валюта бозорининг асосий иштирокчилари:

  • марказий ва тижорат банклари;
  • ташқи савдо операциялари билан шуғилланувчи фирмалар;
  • инвестиция фондлари;
  • брокерлик компаниялари;
  • хусусий шахслар.

Нимадан бошлаш керак?

Трейдер учун ютуқ - бу харид қилиш ва сотиш нархлари орасидаги фарқдир. Аммо ҳар қандай янги ишга кирган ходим ҳам Форексда дарҳол пул ишлаб топа олмайди. Шунинг учун маблағларни йўқотиб қўйиш хавфини камайтириш учун ва шахсий стратегияни ишлаб чиқиш учун аввал ўқув ҳисоб-варағини очишни таклиф этамиз. Шундан сўнг Сиз ҳақиқий ҳисоб-варақлари билан ишлашга осонлик билан ўтишингиз мумкин. Ҳар қандай ишда ҳам билим зарур. Форексда ишлашга ўрганиш учун Сиз бепул курсдан ўтишингиз ёки вебинарга ёзилишингиз, ёки китоб ўқишингиз мумкин. Бу ерда барча воситалар ҳам фойдалидир.

Валюта биржаси қайси вақт ишлайди?

Банклараро валюта биржасида савдолар суткасига 24 соат олиб борилади (дам олиш кунлари ва айрим байрам кунларидан ташқари). Форекснинг иш вақтини савдо сессияларига ажратиш қабул қилинган, уларнинг номлари банк операцияларининг саёранинг турли хил қисмларида банк операцияларининг юқори даражада фаоллиги туфайли шаклланиб қолган: Америка (AMERICA), Европа (EUROPE) ва Осиё (ASIA) сессиялари. Янги сессия бошланган, аввалгиси эса тамом бўлишга улгурмаган соат ана шу вақт оралиғида турли валюталар курсларининг катта ўзгариши муносабати билан трейдерлар учун катта қизиқиш уйғотади.

ИнстаФорекс ўз мижозларига ўз кучларини Форекс биржасида мутлақо бепул синаб кўришни таклиф этади. Бизнинг компаниямизда Намойиш ҳисоб-варағини очиб уйингиздан чиқмаган ҳолда биржада савдо қилишнинг барча афзалликларини баҳолашингиз мумкин.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback