empty
 
 

Халқаро Форекс валюта бозорида ишлаш учун трейдер томонидан бугунги кунда жуда катта танлов мавжуд бўган илғор дастурий таъминот фойдаланишни назарда тутади. Трейдердан талаб этиладиган барча нарса - бу Форекснинг барча янги дастурларини кузатиб бориш, у ёки бу дастурий таъминотнинг афзалликларини таҳлил қилиш. Форекс дастурий таъминоти брокердан бошланади ва Маслаҳатчилар сифатида кўпроқ маълум бўлган автоматик дастурий таъминот билан тугайди. Брокерларнинг кўпчилиги уларни бепул ёки унча катта бўлмаган пулга тақдим этишади.


Форекс дастурий таъминоти трейдер қўлида савдо қилишнинг кучли воситаси ҳисобланади. Дастурий таъминотдан фойдаланмасдан валюта бозорида ишлаш ва битимларни амалга ошириш мумкин эмас. Дастурий таъминот қанчалик самарадор бўлса, трейдернинг савдоси шунчалик муваффақиятли ва даромадли бўлади.


Бугунги кунда кўпчилик брокерлар ва дилинг марказлари дастурий таъминотнинг хусусий ишланмаларини тақдим этишмоқда.


Бугунги кунда трейдернинг савдо олиб бориши барча шахсий мезонларига жавоб берувчи тўла тушунарли ва интуитив равишда маъқул интерфейсга эга бўлган, трейдинг учун тўғри келадиган дестурий таъминотни танлаб олиш жуда мураккаб. Дастурий таъминотнинг бир неча тури мавжуд.


1. Форекс графикларидан фойдаланувчи дастурий таъминот. Шу савдо платформаси билан трейдер ҳақиқий ҳисоб-варақларида ҳақиқий пуллар билан савдо қилиш имкониятига эга. Мазкур дастурий таъминот котировка хоссасига эга бўлиб, у тегишли савдо учун нархнинг жорий кўрсаткичларини аниқлаш учун қўлланилади. Мазкур дастурий таъминотдан фойдаланиш трейдерга савдонинг боришини кузатишга имкон беради.


2. Автоматик дастурий таъминот. Дастурий таъминотнинг мазкур тури трейдер ўрнига савдони ташкил этиш учун мўлжалланган. Мазкур дастурий таъминотнинг ишлаш принципи шундан иборатки, бунда савдо қилишнинг бутун жараёни автоматик режимда фақат трейдернинг бир оз аралашувида амалга оширилади.


3. Дастурий таъминот – савдо сигналлари тизими. Савдо сигналлари тизимлари одатда брокерлик компанияларига алоқаси бўлмаган одамлар томонидан тузилади. Мазкур дастурий таъминот савдони олиб боришнинг мезонларига ва талабларига максимал даражада жавоб берувчи Форекс индикаторларини трейдер мустақил танлаб олишини назарда тутади.Савдо сигналлари трейдернинг бозорда тренд вазиятини анча аниқроқ тасаввур қилиши ва бозорга қачон кириш ва қачон чиқиш кераклигини билиши учун фойдаланилади.


Трейдер учун жуда ҳам муҳим у ёки бу дастурий таъминот эга бўлган асосий хусусиятларни аниқлаш ҳисобланади. Шунингдек дастурий таъминотга эга бўлиши керак бўлган энг муҳим жиҳатлардан бири ҳужумлардан ҳимояланиш ҳисобланади. Дастурий таъминот дастурий қўллаб-қувватлашга эга бўлиши ва маълум вақт ўтгандан сўнг янгиланиб туриши керак. Бундан ташқари, дастурий таъминот маълумотларидан нусха олиш, нусхаларни яратиш ва сақлаш функциясига эга бўлиши жуда муҳимдир. Тўғри танлаб олинган дастурий таъминот трейдерга ўз савдо вақтини тўғри режалаштиришга ва Форекс валюта бозорида савдо қилишдан максимум фойда олишга имкон беради. Дастурий таъминотдан фойдаланиш трейдернинг Форекс бозоридаги ишини анча енгиллаштиради. Аммо у ёки бу дастурий таъминотни аниқлаштириб олиш учун аввал уни тестдан ўтказиш лозим, фақат шундан кейингина ундан халқаро Форекс валюта бозоридаги доимий савдода фойдаланиш мумкин.


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback