empty
 
 

ИнстаФорексдан "FX-1 пойгаси" танловининг қоидалари

I. Умумий қоидалар

  • 1. Танлов номи – "FX-1 пойгаси" (бундан буён - Танлов).

    2. Танлов ИнстаФинтех компаниялар гуруҳи (бундан буён - Ташкилотчи) томонидан ташкил этилган.

    3. Танлов ҳафталик бир кунлик ҳисобланади ва жума куни соат 00:00 дан жума куни соат 23:59 гача ўтказилади.

    4. Ҳар ҳафталик танловнинг соврин жамғармаси 1500 USDни ташкил этади, бу маблағ ғолиблар ўртасида қуйидагича тақсимланади:

    • - 1-соврин – 500 USD;
      - 2-соврин – 400 USD;
      - 3-соврин – 300 USD;
      - 4-соврин – 200 USD;
      - 5-соврин – 100 USD.
      Барча совринлар ечиб олинмайдиган ҳисобланади, бироқ улардан улардан фойда ҳеч қандай чекланишларсиз ечилиши мумкин.

    5. Навбатдаги ҳафталик танловда рўйхатга олиш бутун аввалги ҳафта мобайнида ўтади ва танлов бошланишидан 1 (бир) соат илгари тугайди.

II. Иштирокчилар

  • 1. ИнстаФорекс компаниясидаги ҳисоб-варағи эгаси ҳар ҳафтада Танловда иштирок этиши мумкин (бундан буён - Иштирокчи).

    2. Тановда иштирок этишга 18 ёшга тўлган кишилар русхат этилади.

    3. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси ИнстаФорекс компаниясининг сайтида рўйхатдан ўтиши керак.

    4. Ҳар бир ҳафталик танловда иштирок этиш учун Иштирокчи алоҳида DEMO-ҳисоб-варағи очади.

    5. Иштирокчи рўйхатдан ўтишда ҳақиқий маълумотларни, шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мос тўлиқ исмни, амалдаги электрон алоқа манзилни тақдим этиши зарурлигига рози бўлади.

    6. Савдо битта IPдан иккита ва/ёки ундан ортиқ ҳисоб-варақларида савдо олиб борилаётгани аниқланган ҳолда маъмурият бу ҳисоб-варақлари эгаси (эгалари)ни танловдан чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга, шу муносабат билан биз GPRS- ва 3G-модемларидан фойдаланишни қатъий тавсия этмаймиз.

    7. Ташкилотчи сабабини изоҳламасдан Иштирокчини рўйхатга олишни рад этиши ва танлов жараёнида Иштирокчини танловдан чиқариб юбориш, ёки Танлов ўтказилиши тугаганда чиқариб юбориш сабабини изоҳлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Танловдан чиқариб юбориш учун сабаб айнан бир хил жуфтликлар бўйича тахминан ўхшаш вақтларда йирик ҳажмдаги қарама-қарши битимларни турли ҳисоб-варақларида очиш, шунингдек кафолатли фойда олиш учун котировкалар оқимида тўхталиб қолишлардан фойдаланиш бўлиши мумкин.

    8. Иштирокчи Танловда рўйхатдан ўтишда Танловга тегишли барча чеклашлар ва қоидаларни тан олади.

    9. Танловда яқин қариндошларнинг ҳисоб-варақларининг иштирок этиши тақиқланган. Агар Иштирок этувчининг ҳисоб-варағининг рўйхатдан ўтиш маълумотларидан бирортаси бошқа Иштирокчининг рўйхатдан ўтиш маълумотлари билан бир хил бўлиб қолган ҳолларда Компания бундай мос келишни иштирокчиларни ўйиндан чиқариш учун асос деб ҳисоблашга ҳақли.

III. Савдо шартлари

  • 1. Танловда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг Иштирокчи DEMO-ҳисоб-варағини олади.

    2. Бошланғич депозит 40 000 USD ни ташкил этади ва ўзгартирилиши мумкин эмас.

    3. Елка 1:500.

    4. Бозордан ташқари баҳолар бўйича очиладиган барча савдо ордерлари бекор қилиниши лозим. Шунингдек Танлов маъмурияти агар ҳисоб-варағида бозордан ташқари нархларда савдо қилинганлиги аниқланса, ҳисоб-варағини ўйиндан чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.

    5. Иштирокчи савдо маслаҳатчиларидан ва ҳар қандай савдо стратегияларидан чекловларсиз фойдаланиши мумкин.

    6. Савдо операцияларини амалга ошириш учун фақат асосий валюта жуфтликлари ва кросс-курслар жуфтликларидан фойдаланиш мумкин.

    7. Битимнинг энг кичик миқдори 0.01 лот, энг катта миқдори - 10 лотни ташкил этади.

    8. Иштирокчи ўз савдо ҳисоб-варағини техник қўллаб-қувватлашга мурожаат қилиш воситасида Swap-Freeга ўзгартириши мумкин.

    9. Бир вақтда очилган битимларнинг максимал миқдори, кечиктирилган ордерларни ҳам ҳисобга олганда 7 тани ташкил этади.

    10. Stop Out даражаси 10% га тенг.

    11. Танлов ҳисоб-варақлари учун қолган барча савдо қилиш шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий ҳисоб-варақлари учун савдо шартлари билан бир хил.

IV. Натижаларни эълон қилиш

  • 1. Иштирокчиларнинг ҳисоб-варақларидаги маблағлар даражасидан танлов боришининг бутун давомида Ташкилотчининг сайтида эркин фойдаланиш мумкин.

    2. Ташкилотчи танлов тугагандан сўнг Иштирокчиларнинг ҳисоб-варақлари тарихини эълон қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

    3. Иштирокчиларнинг танловдаги ҳисоб-варақларини рўйхатга олиш амалга ошириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар статистикаси эълон қилишини мумкин.

    4. Танлов натижалари у тугагандан сўнг ва барча зурур текширишлар ўтказилгандан сўнг 14 кун мобайнида эълон қилинади.

V. Ғолибларни аниқлаш

  • 1. Жорий танлов тугагандан сўнг Иштирокчиларнинг барча битимлари биринчи 10 дақиқа ичида жорий нархлар бўйича автоматик тарзда ёпилади. Бунда Иштирокчилар вақтдаги ўзгаришлар бўйича бир неча дақиқа фарқи сабабли битимларнинг ёпилиш нархлари ҳар хил бўлиши мумкинлиниги тан оладилар. Ҳисобланган своплар ҳам ғолибларни аниқлашда инобатга олинади.

    2. Энг кўп депозитлар эгалари ғолиб деб эълон қилинади.

    3. Агар танлов якунига кўра икки Иштирокчининг депозитлари ўлчови бир хил бўлиб қолган ҳолда бу икки иштирокчи ўртасида ўринларни тақсимлаш тўғрисидаги қарорни Ташкилотчи қабул қилади.

    4. Танлов ғолиблари уларнинг Ф.И.Ш. эълон қилинишига рози бўлишади.

    5. Айнан битта Иштирокчи бир ой мобайнида совринни икки марта олиш ҳуқуқига эга эмас. Агар Иштирокчи бир ой мобайнида бир мартадан кўпроқ марта совринли ўринни эгалласа, иштирокчи совриндорлар қаторидан олиб ташаланда ва совринлар чизиғи унинг ўрнидан бошлаб пастга қараб сурилади.

    6. Совринни олиш учун ғолиблардан ҳар бири қуйидаги шартларни бажариши керак: умумий даромаднинг камида 5%и GBPUSD ва GBPJPY жуфтликларининг ҳар бири бўйича савдо қилиш натижасидан олиниши керак.

    7. Ташкилотчи Иштирокчининг соврин маблағлари билан бирор ҳийла қилишга уринишининг тўғридан-тўғри ва билвосита исботи асосида Танлов ўтказилиши ёки тугаши жараёнида Иштирокчини рўйхатдан ўтказишни рад этиши ёки Иштирокчини ўйиндан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга.

    8. Агар мижознинг битта ёки бир нечта ҳисоб-варақларида соврин маблағларининг тўпланиши амалга оширилаётган ҳолда компания совринни ўтказмаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.

VI. Совринни олиш

  • 1. Ғолиблар танлов натижалари эълон қилингандан сўнг 30 тақвим куни мобайнида ҳисоб-варақларини очиш ва верификация қилишлари керак.

    2. Соврин маблағлари мижоз очадиган верификация қилинган ҳақиқий савдо ҳисоб-варағига ўтказилади.

    3. Танлов маъмурияти ёки ғолибнинг ўзи очадиган ҳақиқий ҳисоб-варағидаги ҳар қандай фаолият у томонидан амалга оширилади ва ИнстаФинтех компаниялар гуруҳининг келишувлари ва қоидаларига мувофиқ тартибга солинади деб тан олинишини ғолиб эътироф этади.

    4. Барча совринлар ечиб олинмайдиган ҳисобланади, бироқ улардан улардан фойда ечилиши мумкин.

    5. Ташкилотчи Иштирокчи томонидан танловнинг маблағларини ўзлаштиришга қаратилган бирор ҳийла ишлатишга уринишларни тўғридан-тўғри ва билвосита исботи асосида аввал берилган совринни ҳақиқий эмас деб тан олиш ва бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

    6. The trading account is charged off automatically at filing an application for withdrawal. At considering the application specialists make sure that the balance and free margin rate comply with the amount of funds available for withdrawal. In case of incompliance the sum specified in the withdrawal application is credited back to the account.

    7. The Winner agrees that after any withdrawal is made the prize is being cancelled in full amount.

    8. Trading with prize funds is permitted only for Forex trading instruments.

VII. Танлов шартлари тили

  • 1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.

    2. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Компания Танлов шартларини бошқа тилларга таржима қилиб тақдим этиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот ҳусусиятига эга бўлади.

    3. Танловнинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси ва уларнинг таржималари орасида ҳар қандай фарқ топилган ҳолда унинг инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback