empty
 
 

Тавсифи

Aroon индикатори 1995 йилда "Tuscarora Capital Management" компанияси раҳбари ва трейдер Тушар Чанде (Tushar Chande) томонидан ишлаб чиқилган. Кўрсаткич тренднинг кучини ва йўналишини аниқлаш учун фойдаланилади: у тренднинг сўнишини қайд этади ва унинг кейинги алмашишини ёки тузатилишини (аввалги йўналишда ривожланишини) башорат қилади.

Ҳисоблаш формуласи

Aroon Up = ((N давр - энг кўп максимумли N давр) / N давр) * 100

Aroon Down = ((N давр - энг кўп минимумли N давр) / N давр) * 100

Савдода қўлланиши

Фонд ва товар-хомашё тренд бозорларига тўғри келадиган Aroon индикаторидан фойдаланишнинг классик услублари амалда замонавий валюта бозори шароитларини қаноатлантирмайди.

Шу муносабат билан бозорнинг тўғри томонида бўлиш ва "контр-тренд қопқонига" тушиб қолмаслик учун индикаторнинг янада аниқ сигналларни ўтказиш керак.

Индикаторнинг асосий сигнали Aroon Up чизиғининг (графикда кўк ранг билан ажратилган) Aroon Down чизиғини (қизил ранг билан ажратилган) кесиб ўтиши ҳисобланади. Агар Aroon Up чизиғи Aroon Down чизиғини пастдан юқори томон кесиб ўтса, бу ҳолат ўртача муддатли кўтарилувчи тренднинг шакллана бошланаётганидан далолат беради. Бу сигнал асосида харидлардан чиқишни Aroon Up чизиғи Aroon Down чизиғини юқоридан пастга томон кесиб ўтганда амалга ошириш зарур.

Бунга тенг кучли ҳолда Aroon Up чизиғи билан Aroon Down чизиғи кесиб ўтиши нарх ҳаракатининг пастга томон ривожланишидан далолат беради, бунинг оқибатида активларни сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш зарур. Индикатор бўйича чиқишни сигнал чизиқлари тескари томондан кесишганда амалга ошириш мумкин.

Агар сигнал экстимал ҳудудлар деб аташ мумкин бўлган (лекин ортиқча харид қилинганлик/ортиқча сотилганлик ҳудудлари эмас) 40 дан юқори ва -40 дан паст соҳаларда шаклланса, у ҳолда бу сигналнинг аҳамиятини орттиради ва натижада нарх ўзининг бундан кейинги ривожланиш имкониятларига кучли акс таъсир кўрсатиши мумкин.

Сигналнинг яна бир муҳим омили бўлиб нархнинг ва Aroon Up чизиғининг ҳаракати ҳисобланади.

Агар Aroon Up индикаторининг чизиғи ўсса, нарх эса тушса, у ҳолда тез вақт оралиғида нарх йўналишининг пастга тушишидан юқорига кўритилиши томонга алмашинишини кутиш мумкин (дивергенция сигнали).

Агар Aroon Up индикатори чизиғи пастга тушса, у вақтда нарх юқорига томон ҳаракатни шакллантирса, бу ҳаракат йўналишини пастга тушувчига алмашиши мумкинлигадан далолат беради.

Aroon индикатори

ИнстаФорекс Aroon индикаторининг параметрлари

Aroon_Period = 9

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback