empty
 
 

IFX_MultiMovingAverage индикатори битта таймфреймда бир неча сирпанувчи ўртачаларнинг йўналишини аниқлашга ва ҳозирги вақтда қандай вақт оралиғида қайси тренд устувор бўлишини тушунишга имкон беради. Индикаторда хусусий қийматларни ва сирпанувчи ўртачаларнинг турларини кўрсатиш мумкин.

Ҳисоблаш формуласи

SMA = Sum(Price)/n, бу ерда


Price — 1 дан n гача момент учун нарх;

n — сирпанувчи ўртачанинг даври.

Савдода қўлланилиши

Сирпанувчи ўртачаларнинг турлича хиллари - бу таҳлил қилишнинг оммабоп воситасидир. МАни ҳисоблашнинг умумий даврлари катта миқдорда бўлишига қарамай савдода сирпанувчи ўртачаларнинг қўлланилиши икки омилга асослаб қурилади: МА ёрдамида тренднинг йўналишини аниқлаш имконияти, шунингдек нархнинг шу компьютер индикатор чизиғидан тешиб ўтиши/қайтишига савдо қилиш.

Метатрейдер учун IFX_MultiMovingAverage индикатори ҳолида трейдер қўлланиладиган тўртта сирпанувчи ўртачалардан исталгани намойиш қиладиган йўналишни қийинчиликсиз аниқлаши мумкин. Индикаторнинг ранги тенденциянинг йўналишини кўрсатади: индикаторнинг қўшимча дарчасидаги "сирпанувчи ўртачаларнинг" қизил раги сирпанувчи ўртача пастга қараб йўналганини кўрсатади. IFX_MultiMovingAverage индикаторининг заргори ранги юқорига кўтарилувчи тенденциядан дарак беради.

Бу индикатор асосида трейдер бир дарчада қайси тенденция катта вақт оралиғида устувор эканини кузатиб, турли хил сирпанувчи ўртачаларнинг кўрсатишларини комбинация қилиши мумкин. Бу омилни ҳисобга олиб, устувор тенденция йўналишида битимга кириш/чиқиш тўғрисида, аммо қисқа муддатли даврга эга бўлган сирпанувчи ўртачаларнинг кўрсатишларидан узилмаган ҳолда қарор қабул қилиш мумкин.

IFX_MultiMovingAverage

IFX_MultiMA индикаторининг параметрлари

MA1 = 13

MA2 = 34

MA3 = 55

MA4 = 89

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback